“Пахтакор” ўтган йилги аламини олди ва кубок соҳибига айланди

Спорт

image

Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Олмалиқнинг АГМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви якунланди.

"Пахтакор"нинг катта устунлиги остида ўтган ўйинда "шерлар" йирик 3:0 ҳисобида зафар қучиб, мамлакат кубоги соҳибига айланди. Учрашув уччала голга ҳам Драган Черан муаллифлик қилди. 

Ўз тарихидаги 15-финалда иштирок этган "Пахтакор" 12 карра Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди. Шота Арвеладзе шогирдлари бу билан ўтган йилги финалдаги мағлубият учун реванш ҳам олди. 

Ўзбекистон кубоги / Финал

ПАХТАКОР - АГМК - 3:0

26 октябрь 2019 йил. Тошкент шаҳри, "Локомотив" стадиони. 7185 томошабин.
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)
Комиссар: Александр Давиденко
Голлар: Драган Черан 31, - 1:0. Драган Черан 61 пенальти, - 2:0. Драган Черан 77, - 3:0.

"Пахтакор" (4-2-3-1) — 25.Элдорбек Суюнов - 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 55.Марко Симич, 34.Фарруҳ Сайфиев (29.Владимир Козак, 86) - 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (15.Егор Кримец, 89)- 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов - 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 80).

АГМК (4-3-3) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 33.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 46) - 7.Элгужа Григалашвили (8.Санъат Шихов, 63), 99.Шаҳзод Нурматов (15.Жасур Ҳакимов, 74), 17.Мурод Тошматов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов 73, Фаррух Сайфиев 73, Хожиакбар Алижонов 79.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор АГМК Ўзбекистон кубоги

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг