Пакьяонинг кўзи атрофига 8 та чок тушди

Спорт 2056
image

Кеча, 22 август куни филиппинлик афсонавий боксчи, саккизта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Менни Пакьяо АҚШда навбатдаги жангини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу баҳсда Пакьяога яримўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Йорденис Угас рақиблик қилди. 12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ғолиб номи умумий тўпланган очколар сони эвазига аниқланди. Ҳакамлар барчаси бир овоздан Угаснинг ғалабасини қайд этишди ва у ўз камарини сақлаб қолди.

Жангдан сўнг маълум бўлишича, Пакьяо қошидан жиддий жароҳат олган. Шифокорлар унинг жароҳатини тузатиш учун Пакьяонинг кўзи атрофига саккизта чок туширган. Унинг юз қисми ўзига келиши учун энди камида бир ой муддат керак бўлиши ойдинлашди. 

Эслатиб ўтамиз, бу мағлубият “Қирол” Пакьяонинг фаолиятидаги 8-мағлубияти эди. У катта эҳтимол билан фаолиятини якунлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×