Пакьяонинг фаолияти қачон якунланиши маълум бўлди

Спорт 1616
image

Ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва IBF камарлари соҳиби Эррол Спенс Мэнни Пакьяога қарши бўладиган жанг ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, ушбу жанг Пакьяо учун сўнггиси бўлади ва шу билан у фаолиятини якунлайди.

“Пакьяо жангимиздан сўнг, фаолиятини якунлайди. Уни нокаут қилишимга амин эмасман, нима бўлишини вақт кўрсатади. Аммо, нокаут қилишга ҳаракат қилиб кўраман. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу жанг унинг фаолиятидаги энг сўнггиси бўлади”, деди Спенс.

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо–Спенс жанги жорий йилнинг 21 август куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×