Озода Нурсаидова ДХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда психотроп воситалар муаммосини кўтарди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистонда кундан-кун “арзон кайф” балоси урчиб бормоқда. Мамлакатда гиёҳванд ва психотроп моддаларга кураш борасида тинимсиз ҳисоботлар тақдим этилаётганига қарамай, ёшлар орасида мамлакатга олиб кирилиши тақиқланган ёки чекланган миқдорда олиб кириш ва шикофор рухсати билан бериш мумкин бўлган психотроп дориларни истеъмол қилиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Ҳатто, бу моддалар айрим ҳудудларда мактаб ўқувчилардан ҳам топилган ҳолатлар мавжуд. 

Хонанда Озода Нурсаидованинг навбатдаги “Ёмғирлар” номли қўшиғига ишланган видеоклипда айнан ушбу муаммо олиб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда суратга олинган клип ажрашиш ёқасида турган эр-хотин ўртасидаги жанжал уларнинг ёш, ўспирин қизининг руҳиятига қаттиқ зарба бўлиши тасвирлари билан бошланади.

Оиласидаги нотинчлик сабаб руҳий тушкунлик кайфиятида юрган қизалоқ ёмон ниятли кимсалар, жумладан психотроп моддалар савдоси билан шуғулланувчи синфдошлари учун осон ўлжага айланади.

Туғилган кунида шарбатга қўшиб берилган психотроп модда ўқувчи қизни тезда ўзига тобе қилади. Ва бу ҳолат шунчаки бадиий тўқима эмас, айнан бугунги кунда учраётган ҳолат. 

Ўз синфдошини тизгинга солиб олган ёвузлар, эндиликда бундай таблеткаларни фақат пул эвазига тақдим эта бошлайди. Ота-она меҳри ва тарбиясидан четда қолган қиз эса уйдан пул ўғирлашни бошлайди.

Мактаб ўқувчисини психотроп моддаларга қарам қилиб олганлар пул билан чекланмайди, балки эндиликда қизни мазах қилиш, хўрлаш, ўзгалар олдида изза қила бошлайди. Навбат қизнинг турли ҳолатлардаги тасвирлари туширилган видеоларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишга. 

Клип бюджети 10 минг АҚШ долларини ташкил этди. 

Тушунишилишича, ДХХ ва ИИВнинг айнан бу мавзудаги клипга ҳамкор бўлиб қўшилиши бежиз эмас. Нурсаидова жамоаси клипда шу кунларда энг кўп учраётган жиноий ҳолатларга мурожаат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озода Нурсаидова психотроп моддалар

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг