Озарбайжон Президенти Арманистонни жиддий огоҳлантирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Агар Ереван Озарбайжон билан мулоқотни, жумладан, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласида ҳам эски тактикани давом эттирса, охир-оқибат Арманистоннинг ўзи мағлуб бўлади. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев республиканинг Калбажар вилоятига сафари доирасида қўмондонлик ҳарбий қисмининг жанговар байроғини топширишга бағишланган тантанали маросимда айтиб ўтди. 

Озарбайжон раҳбарининг сўзларига кўра, Баку Арманистондаги жараёнларни, жумладан, реваншистик кайфиятни диққат билан кузатиб бормоқда. 

Давлат раҳбари 44 кунлик уруш натижалари Арманистон учун сабоқ бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Алиевнинг эслашича, Ереванда узоқ вақтдан бери арман армияси енгилмас эканига ишонишган ва шунинг учун арман қуроллари ҳақида ёлғон тарқатишган. 

“Аммо биз арман ҳарбийлари Озарбайжон армиясига дош бера олмаслигини исботладик. Ереван Озарбайжон ўз ерларини ҳеч қачон қурол кучи билан қайтариб бера олмаслигини даъво қилди. Улар 30 йиллик ишғол давомида қурилган мудофаа чизиғи ва муҳандислик иншоотларидан умидвор эдилар. Қолаверса, маҳаллий ҳудуд шароити бизнинг фойдамизга эмасди. Аммо биз бу афсонани йўқ қилдик, ирода кучи, халқ ва ҳукумат бирлиги, ҳарбийларнинг ватанпарварлиги ҳеч нарса қаршилик кўрсата олмаслигини кўрсатди. Арманистондаги реваншистлар нимага дуч келишларини тушунишлари керак”, дейди Президент. 

Озарбайжон раҳбари Қорабоғ ва Шарқий Зангезурда республиканинг қудратли ҳарбий салоҳиятини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.  

“Биз бутун дунёга Қорабоғ Озарбайжон эканлигини исботладик”, дейди сиёсатчи. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Озарбайжон-Қорабоғ

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг