Ортиқхўжаевнинг ҳоким лавозимидан олингани ҳақида гаплар тарқалди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилгании ҳақида хабарлар тарқалди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, пойтахтга амалдаги Бандлик ва меҳнат вазири Нозим Ҳусанов ҳоким этиб, тайинланиши мумкин.

Мазкур хабарларга изоҳ олиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати билан боғланганимизда, улар бу маълумотни тасдиқламади.

Қайд этиш керакки, Тошкент шаҳар (ва вилоятлар) ҳокими ўзгариши учун амалдаги раҳбар халқ депутатлари кенгаши сессиясида ишдан олиниб, янги номзод маъқулланиши керак. Шундан сўнг, Президент фармони билан номзод расман лавозимга тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлат кенгашида иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетган. Давлат раҳбарининг сафари бугун якунланиши айтилган.

Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йилда Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг