Ортиқхўжаев Душанбега бориб, Президент Раҳмоннинг ўғли билан учрашди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортихқўжаев кеча, 23 март куни Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб, Президент Имомали Раҳмоннинг ўғли – Душанбе мэри, парламент раиси Рустам Имомали билан учрашди. 

Ортиқхўжаев “Душанбе – МДҲнинг маданий пойтахти - 2021" тадбирининг очилиш маросими ҳамда “Наврўз-Душанбе – маданий ва сайёҳлик алоқалари платформаси” II Халқаро форумида иштирок этган. 

Тожикистон Президенти Ижро этувчи Девонининг меҳмонхоналар мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Тожикистон Республикаси Мажлиси Олий Мажлиси раиси, Душанбе шаҳри раиси Рустами Имомали билан учрашган. 

Рустами Имомали Тошкент шаҳар ҳокимини Душанбеда кўриб турганлигидан хурсандлигини билдириб, бу Ўзбекистон пойтахти ҳокими бошчилигидаги илк делегация эканлигини қайд этган. Ўзбек халқини Шарқона йил боши, янги кун – Наврўз билан табриклаб, Ўзбекистон томони билан барча соҳалардаги ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилган.

Ўз навбатида Тошкент шаҳар ҳокими ҳам дўстона ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ҳар икки томонда ўзига хос ютуқлар борлиги, ўзаро алоқаларни ривожлантириш орқали тажриба алмашиш, малака ошириш ва ижобий натижаларга эришиш мумкинлигига тўхталган.

Учрашувдан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси ичимликлар ишлаб чиқарувчи, гранит тош ва мармарни қайта ишловчи корхоналар фаолияти билан танишгани айтилмоқда. Шунингдек, Душанбедаги кўп қаватли уйлар қурилиши кўздан кечирилган. Ташриф давомида томонлар маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган уй-жойлар режаси ҳамда Ўзбекистондан қурилиш материаллари етказиб бериш борасида фикр алмашганлар.Бундан ташқари, делегация аъзолари Душанбе шаҳридаги Теннис саройи, Сув спорти мажмуаси, Коҳи Наврўз маданий-кўнгилочар мажмуаси ҳамда Тожикистон Миллий музейида ҳам бўлганлар.

Эслатиб ўтамиз, Душанбе мэри ва парламент раиси Рустам Имомали 2020 йилнинг февраль ойида пойтахт Тошкентга келиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашган эди. У учрашув сўнгида Ортиқхўжаевни Душанбеда бўлиб ўтадиган Наврўз тантаналарига таклиф қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Рустам Имомали Тошкент-Душанбе

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг