Орол фожиаси ҳақидаги фильм АҚШ кинофестивалида совриндор бўлди

Маданият-санъат

image

Орол денгизи фожиаси ҳақида ҳикоя қилувчи “Шўрхок” фильми АҚШнинг “Environmental” фестивалида совриндор бўлди. Бу ҳақда фестиваль расмий сайтида маълум қилинди.

Атроф-муҳитга оид фильмлар ва сценарийлар фестивалида ҳар ой, бир нечта йўналишларда энг яхшиларни аниқланади. Жорий йилнинг ноябрь ойида эълон қилинган натижаларга кўра “Шўрхок” қисқа метражли фильми “Энг яхши операторлик иши” йўналишида ғолиб деб топилган.

Ушбу фильм, мукаммал манзара излаб, қуриб қолган Орол денгизига борган фотосуратчи ҳақида ҳикоя қилади. У ўзига олдиндан қабр тайёрлатиб қўйган қорақалпоқ аёлини суратга олган вақтида инсон ва денгиз бир-бирига қанчалар чамбарчас боғлиқлигини тушуниб етади.

Шунингдек, фильмни кўрган бир нечта хорижлик томошабинлар ўз фикрини билдириб, бу фильм бадиий тўқима эмас, балки реал воқеликларга асосланганини эътироф этган. Фильмни кўрган томошабинлардан бири эса ушбу фильмнинг давоми ишланиши керак деган фикрда.

Маълумот ўрнида, “Шўрхок” фильмининг лойиҳа муаллифи Азиз Абдуҳакимов, постановкачи режиссёр Умид Ҳамдамов, оператор Жаҳонгир Ибраҳимов. Фильмда бош ролларни Эркин Бозоров, Арзихан Науризова ва Алишер Акимов ижро этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шўрхок Кино фестивал

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг