Онлайн рейтингда Ўзбекистон ҳавоси энг ифлос давлат деб топилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича онлайн рейтингда Ўзбекистон Ҳиндистонни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Датчиклар пойтахт – Тошкентнинг ифлосланиш даражасини 492 AQI кўрсатган.

Рейтингда Ўзбекистондан кейин Ҳиндистон, Хитой, Қирғизистон ва Мексика жой олди. Гватамела, Дания, Гибралтар, Бруней-Даруссалам ва Исландия мамлакатларига эса сўнгги ўринлар насиб қилди. 

Таъкидлаш керакки, ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича онлайн рейтингда Туркманистондаги ҳаво Ўзбекистондагидан 4 баробарга тоза эканлиги акс этган. Мамлакатнинг ифлосланиш даражаси 72 AQI ни кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 30 баробар ошди. 

Шамол авж олган маҳалда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.

“Ўзгидромет” кузатувларига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чангли ғубор ҳодисаси кузатилмаган. Синоптиклар 12 ноябргача мамлакатда ёғингарчилик кутилмаётганини, шу сабабли ҳаводаги чанг яна бир муддат сақланиб қолиши мумкинлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг