Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси тақиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 сентябридан бошлаб она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланади. Бу “Реклама тўғрисида”ги янги Қонуннинг 35-моддасида овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларн ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси бўйича тартибларда белгиланган.

Қонунга кўра, қуйидаги маҳсулотларнинг рекламасида:

•  “улар дори воситалари ҳисобланади” ёки “даволаш хоссаларига эга” деган таассурот уйғотилмаслиги;

•  қўллаш натижасида одамлар даволанганига, аҳволи яхшиланганига доир муайян ҳолатлар мисол келтирилмаслиги;

•  уларни қўллаган жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорлик изҳорини ўз ичига олмаслиги;

•  соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;

•  биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалар бўйича тадқиқотлар ўтказилгани ҳамда давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги фактларни ҳаволалар қилиш, шунингдек, улардан тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзаллиги ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;

•  вояга етмаганлар истеъмол қилиши тақиқланган биологик фаол қўшимчалар рекламасида болалар тасвиридан фойдаланилмаслиги керак.

Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида уларнинг дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш берилиши шарт. 

Бундай маҳсулотлар рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш ҳам мумкин эмас.

Мазкур Қонуннинг 36-моддаси билан эса она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг