Омадсиз Гвардиола ёхуд “Манчестер Сити” яна бир совринни қўлдан бой берди

Спорт 1325
image

Кеча, 7 август куни Англия Суперкубоги финали доирасида “Лестер” ҳамда “Манчестер Сити” клублари соврин учун ўзаро кураш олиб борди. Муросасиз ҳамда тенгкурашларга бой ўтган финал тақдирини 89-дақиқада “Лестер” футболчиси Келечи Ихеаначонинг пенальтидан урган голи ҳал қилди. Шу гол ўйинда ягоналигича қолди ва “тулкилар” ҳақли равишда бош совринни қўлга киритди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” ўтган мавсумда Англия Премьер-лигаси бош совринини қўлга киритган эди. Бундан ташқари “шаҳарликлар” шу мавсумнинг ўзидаёқ кетма-кет иккинчи финалда мағлубиятга учраб, бош совринни қўлдан бой берди. Жорий йилнинг 30 май кунида бўлиб ўтган “Челси”га қарши Чемпионлар лигаси финалида ҳам 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган Гвардиола шогирдлари орадан 3 ой ўтар-ўтмас Англия Суперкубогини ҳам “Лестер”га бой берди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Брендан Рожерснинг “Лестер”и бу мавсумда Англия Кубоги ҳамда Англия Суперкубогини қўлга киритиб, “Олтин дубль” қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Кубок финалида “Лестер” амалдаги ЕЧЛ ғолиби “Челси”ни 0:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.9
t
×