“Олтин тўп” якунда барибир Мессига топширилади – Каннаваро

Спорт 4114
image

Италия миллий терма жамоаси собиқ ҳимоячиси, 2006 йилги “Олтин тўп” соҳиби Фабио Каннаваро мукофотнинг бу йил барибир Мессига топширилишини айтди. Бу ҳақда “Football Italia” нашри хабар берди.

“Албатта, “Олтин тўп”га даъвогарлар орасида 5 нафар италияликнинг борлиги қувонарли ҳолат. Чунки бу совринга мен эга чиққанимдан буён Италиядан бунча кўп номзод бўлмаган эди. 

Даъвогарлар орасида Жоржиньо ҳаммадан ҳам кўра совринга кўпроқ муносиб. Аммо якунда “Олтин тўп”ни барибир Месси ютишига ишоняпман. Барелла, Бонуччи, Кьеллини ва Доннарумманинг рўйхатда борлиги мантиқан тўғри, улар бунга муносиб. Кьеза ҳам бу рўйхатдан жой олиши керак эди. Келаси йил ҳам итальянларнинг бу рўйхатдан жой олишига ишонаман”, дейди Фабио Каннаваро.

Маълумот учун, “Олтин тўп” соврини 29 ноябрь куни Парижда топширилади. Мукофотга даъвогарларнинг кучли бешлигидан Лионель Месси, Роберт Левандовски, Жоржиньо, Нголо Канте ҳамда Карим Бензема жой олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 267
Рейтинг: 3
t
×