“Олтин тўп” учун тахминий номзодлар рейтинги эълон қилинди. Роналду бешталикда ҳам йўқ

Спорт 28658
image

Англиянинг машҳур “Goal.com” интернет портали ўз талқинига кўра, “Олтин тўп” учун курашда ТОП-10 асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Эътиборлиси, 5 карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду рейтингда ўнинчи ўринда қайд этилган.

 Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

1. Нголо Канте (“Челси”, Франция) — ЕЧЛ чемпиони, Премьер-Лигада 4-ўрин, Чемпионлар Лигасида “Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси”.

2. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция) — Франция чемпионати кумуш медали соҳиби, Лига-1 да мавсум тўпурари.

3. Роберт Левандовски (“Бавария”, Польша) — Бундеслига чемпиони, Германияда “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” ҳамда 41 та гол билан Германия ва Европада “Мавсум тўпурари”.

4. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”, Белгия) — Премьер-Лига чемпиони ҳамда Англия Лига Кубоги ғолиби.

5. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина) — Испания чемпионатида “Мавсум тўпурари”.

6. Рубен Диаш (“Манчестер Сити”, Португалия) — Премьер-Лига чемпиони ҳамда Англия Лига Кубоги ғолиби. Премьер-Лигада “Йилнинг энг яхши ўйинчиси”, PFA ҳамда Англия журналистлари талқинига кўра, Англияда “Йил футболчиси”.

7. Ромелу Лукаку (“Интер”, Белгия) — Италия А Серияси чемпиони.

8. Карим Бензема (“Реал Мадрид”, Франция) — Испания Ла Лигаси кумуш медали соҳиби, Ла Лигада “Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси”.

9. Фил Фоден (“Манчестер Сити”, Англия) — Премьер-Лига чемпиони ҳамда Англия Лига Кубоги ғолиби. Премьер-Лигада “Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси”.

10. Криштиану Роналду (“Ювентус”, Португалия) — А Серияда тўртинчи ўрин ҳамда “Мавсум тўпурари”. Кетма-кет иккинчи мавсум Италияда “Йилнинг энг яхши ўйинчиси”.

Маълумот учун, ушбу рўйхатдаги футболчиларининг барчаси (Мессидан ташқари) ўз терма жамоасида Евро-2020 да ўйнайди. Месси эса “Копа Америка” турнирида қатнашади. Шу сабабли, бу рейтинг турнирлар якунлангач, қайта янгиланади.

Соврин 2021 йилнинг сентябрь ойида ўз эгасига топширилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 957
Рейтинг: 3
t
×