“Олтин тўп” учун шу пайтгача бу қадар кўп даъвогар бўлмаган – Дрогба

Спорт 1370
image

Англиянинг “Челси” клуби ва Кот-д'Ивуар терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба “Олтин тўп” учун кураш бу йил ҳар йилгидан қизғинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳали соврин учун бу қадар кўп номзодлар бўлмаган.

“Соврин учун кураш авжида. “Олтин тўп” мукофоти учун ҳали шу пайтгача бу қадар кўп даъвогарлар бўлмаган эди. Месси ва Роналду доимгидек улар орасида, лекин қолганларда ҳам имконият уларникидан кам эмас. Биз йилнинг якуний қисмидамиз ва яқин орада энг яхши футболчи ким бўлганини билиб оламиз. Энг нуфузли индивидуал совринга бу қадар кўп ҳақли номзодларнинг борлиги ажойиб”, дейди ивуарлик собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “France Football” нашри томонидан “Олтин тўп” мукофоти 29 ноябрда Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида топширилади.

Аввалроқ Фабио Каннаваро соврин ҳар қанақасига Мессига топширилиши борасидаги фикр билдирган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×