Олийгоҳларга киришдаги ижодий имтиҳонлар ҳақида маълумот берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон миллий матбуот марказида “2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик ҳолати” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат тест маркази вакиллари иштирок этмоқда.

Ижодий имтиҳонлар топшириладиган йўналишлар тўғрисида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи А.Маманазаров маълумот берди.

Унинг айтишича:

  • ижодий имтиҳонлар ОТМда ўтказилади, бунда имтиҳонларни онлайн кузатиб бориш учун видеокузатув мосламалари ўрнатилади;
  • журналистика йўналишларида фақат ижодий имтиҳон назарда тутилмаган, яъни 2 та таълим йўналишига хос ва 3 та мажбурий фанлардан тест имтиҳонлари ташкил этилади;
  • фақат педагогик таълим йўналишларига ижодий (касбий) имтиҳонлари билан биргаликда 3 та мажбурий фандан имтиҳон ўтказилиши белгиланган.

Таъкидланишича, баҳолаш мезонларига кўра барча шаклдаги имтиҳонларда энг юқори балл 280,5 этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг