Олий таълимдан кейинги таълим институтларига ҳужжатлар топшириш муддати узайтирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Олий таълимдан кейинги таълим институтларининг барча шаклларига талабгорларнинг ҳужжат топшириши учун муддат 20 октябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли ва 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорларга мувофиқ ягона электрон тизими орқали олий таълимдан кейинги таълим институтларининг барча шаклларига талабгорлар томонидан ҳужжатлар топширилмоқда. Ҳужжатларни 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилиш белгиланган. 

Бироқ, 2022 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтларида давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квоталари 2 бараварга ошганлиги, квоталар тасдиқланиши кечикканлигини инобатга олиб, олий таълимдан кейинги таълим институтларига ҳужжатлар топшириш муддати жорий йилнинг 20 октябрига қадар узайтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг