Олий таълим вазирлиги фарзанди лицейга ҳужжат топширган ота-оналарга эслатма билан чиқди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги академик лицейларга ҳужжат топширган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига имтиҳонлар ўтказилиши бўйича мурожаат қилди.

Вазирлик уларга академик лицейларга кириш тест синовлари жорий йилнинг 22 август куни Давлат тест маркази томонидан махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилишини эслатган.

Тест синовлари бир сменада ўтказилиб, соат 8:00 бошланади.

Академик лицейларда 1-босқич дастлабки ёзма имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қуйидаги тартибда тест синовларига кириш рухсатномасини:

•    litsey.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетига ўзининг логин ва пароли билан кириб, юклаб олиши;
•    ҳужжат топширган академик лицейига бевосита бориб, олиши мумкин.

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 110 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл бўлиб, таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун  3,1 баллдан (жами 124 балл), интеллектуал қобилият даражаси (ИҚ) ни аниқлаш бўйича эса 1,1 баллдан (жами 22 балл) берилади.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг