Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари санаси маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2022/2023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилади. Бу ҳақда Диний идоранинг Таълим ва илмий-тадқиқодлар бўлими хабар берди. 

Ҳадис илми мактабига имтиҳонлар 3 август куни Ҳадис илми мактаби биноси спорт залида бўлиб ўтади. Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис ҳамда араб тилидан ижодий имтиҳон олинади. 4 август куни Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисмида Ўзбекистон тарихидан тест синови ўтказилади. 5 август куни мандат ҳайъати натижаларни эълон қилади.

8-9 август кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. 8 август – араб тилидан ижодий имтиҳон, 9 август куни фиқҳ ва ақоид ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари ўтказилади. 10 август куни мандат ҳайъати натижаларни эълон қилади.

11-12 август кунлари Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. 11 август куни ижодий имтиҳонлар, 12 август куни эса фиқҳ ҳамда ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари ўтказилади. 13 август куни натижалар эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактабига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. 2022/2023 ўқув йили учун тест синовлари кунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий диний таълим муассасалари қабул имтиҳонлари

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг