Олимпия ўйинларида вирус ўчоғи пайдо бўлди

Спорт 2383
image

Олимпиада ташкилий қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларида коронавирус инфекцияси ўчоғи пайдо бўлганини эълон қилди.

“Kyodo” агентлиги маълумотларига кўра, инфекция Греция синхрон сузиш жамоасининг беш нафар аъзосида аниқланган. Улар орасида спортчилар ва ёрдамчи ходимлар ҳам бор. Беморлар ҳозир меҳмонхонада карантинда сақланмоқда.

“Биз буни инфекция ўчоғи, деб тан олишга мажбурмиз, сабаби улар билан кўпчилик мулоқотда бўлган. Ҳали бунинг оқибатида вирус ёйилиб кетиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас”, дейди ташкилий қўмита вакили Масанори Такайа.

Маълумот учун, сўнгги бир сутка ичида Олимпиадада иштирок этаётган 29 киши COVID-19 билан касалланди. Бу Олимпия ўйинлари бошланганидан буён энг юқори кўрсаткичдир.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 2.9
t
×