Олимпиаданинг 8-кунида ўзбекистонлик спортчилар қандай натижа қайд этди?

Спорт 9187
image

Бугун, 31 июль куни Олимпия ўйинларининг саккизинчи кунида умумий ҳисобда 9 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этди.

  • 52 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган 2016 йилги Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Кабо-Верде боксчиси Давид Варелант устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб чорак финалга йўл олди; 
  • 63 килорамм вазн тоифасидаги Элнур Абдураимов эса тожикистонлик Баходир Усмонов билан жанг қилди. Бутун бошли жангни назорат қилиб, рақибига имконият қолдирмаган Элнур 5:0 ҳисобини қайд этиб, кейинги босқичга йўл олди;
  • Ўқ отиш спорти бўйича Мухтасар Тоҳирова умумий ҳисобда 30-ўринни эгаллаб медаль учун курашни тўхтатди; 
  • Яккалик баҳсларда ўз иштирокини якунлаган ўзбекистонлик дзюдочилар энди жамоавий баҳсларга киришди. Уч нафар эркак, уч нафар аёл дзюдочи баҳсларда иштирок этди.  Ўзбекистон терма жамоаси биринчи босқичда Нидерландияга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

+90 кг: Б.Олтибоев ~ ғалаба

-57 кг: Д.Келдиёрова ~ мағлубият

-73 кг: Ҳ.Тўраев ~ ғалаба

-70 кг: Г.Матниязова ~ ғалаба

-90 кг: Д.Бобонов ~ мағлубият

-70 кг: Ф.Ҳожиева ~ мағлубият

+90 кг: Б.Олтибоев ~ мағлубият

Шу билан дзюдо бўйича Ўзбекистон делегациясининг иштироки якунланди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 531
Рейтинг: 3
t
×