Олимпиада рекордчиси бўлмагунимча асло тўхтамайман — Кумушхон Файзуллаева

Спорт 7939
image

Хабарингиз бор, кеча, 7 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг оғир атлетика бўйича аёллар ўртасидаги -76 кг вазн тоифаси “А” гуруҳида ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева ҳам иштирок этиб, якунда 6-ўринни эгаллаган эди. Иштироки якунига етгач Кумушхон ўзининг турнирдаги иштироки ва кейинги Олимпиадалардаги асосий мақсадлари хусусида гапириб ўтди. Бу ҳақда у Туризм ва спорт вазирлиги билан ўтган суҳбатда айтиб ўтган.

“Мақсадим — Олимпия ўйинлари ғолиби бўлиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтариш ва мадҳиясини янгратиш. Ушбу мақсадимдан асло қайтмайман. Кўпчилик қиз бола эканлигим, турмушга чиқиб, оила қуришим кераклигини айтишади. Ҳали ёшман ва бунга насиб қилса эришаман. Токио-2020 мен учун жуда катта мактаби бўлди. Энди 2024 йили Парижда бўладиган Олимпия ўйинларида ҳам қатнашиб, она ватаним байроғини юқорига кўтариш учун астойдил ҳаракат қиламан. Асосий мақсадим, олимпиада рекордини янгилаб, Ўзбекистон номини тарихга муҳрлаш. Агар Парижда чемпион бўлсаму, лекин рекордни янгилай олмасам, мақсадимни кейинги Олимпиадада албатта амалга оширишга ҳаракат қиламан”, дейди ёш спортчи.

Маълумот учун, Кумушхон айни дамда 19 ёшда. Оғир атлетика спортида бу ёшда камдан-кам спортчи Олимпия ўйинларида иштирок этган. Кечаги, баҳсда у ўз вазн тоифасидаги энг ёш иштирокчи бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 334
Рейтинг: 3
t
×