Олимпиада ортидан Паралимпия ўйинлари ҳам мухлисларсиз ўтказилади

Спорт 1961
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар Япония пойтахти Токио шаҳрида Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарларга кўра, Токиодаги Паралимпия ўйинлари ташкилотчилари мусобақалар пайтида трибуналарга мухлисларни киритмасликка қарор қилишган. Бу ҳақда “Kyodo” нашри хабар берди. 

Аввалроқ, Паралимпия ўйинларига қисман бўлсада, мухлислар киритилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо мамлакатдаги нохуш эпидемиологик вазият юзага келгани сабаб ўйинларни мухлисларсиз ўтказиш қарорига келинди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчилар Паралимпия ўйинларида умумий 8 та спорт турида иштирок этади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.3
t
×