Олимпиада: Австралия делегацияси тўлиғича карантинга олинди

Спорт 4461
image

Бугун, 29 июль, Токио-2020 Олимпиадасининг олтинчи куни. Ҳар куни мусобақанинг деярли ҳар бир баҳси ўз вақтида, қолдирилмаган ҳолда ўтказиб келинмоқда. Бироқ, эртанги баҳсларда қолдирилиш ҳолати кузатилиши ойдинлашди.

Олимпиада расмий сайтининг хабарига кўра, Австралия терма жамоаси енгил атлетика вакилларининг тўлиқ таркиби карантинга олинди.
63 нафар спортчи ўз хоналарига “қамалишган”. Бундай қарорга келинишига атлет Кёртис Маршаллнинг коронавирус билан касалланган Сем Кендрикс билан алоқада бўлгани ҳамда шундан сўнг жамоанинг умумий машғулотида иштирок этганлиги кўрсатилмоқда. Спортчилар биргаликда шуғулланишган. 

Маълумот учун, енгил атлетика баҳслари 30 июль куни бошланади. Уларнинг баҳслари қачонга қолдирилгани ҳозирча очиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июль куни Олимпиадада коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 174 тага етгани маълум қилинган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 198
Рейтинг: 2.9
t
×