Олимлар огоҳлантиради: Саратондан ҳам хавфли касаллик аниқланди

Саломатлик

image

Ҳар йили сепсис касаллиги 11 миллион одамнинг ўлимига сабаб булаётгани аниқланди. Бу маълумот Британиянинг Ланcет тиббий журналида чоп этилган касалликлар бўйича глобал ҳисоботда келтирилган.

Питтсбург ва Вашингтон университетлари мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотда сепсисдан ўлганлар сони дунёдаги барча ўлимларнинг 19,7 фоизини ташкил этиши маълум бўлган. Умуман олганда, сепсис сайёрада 48,9 миллион одамда ривожланган. Шундай қилиб, ЖССТ мутахассислари бу касаллик ички органларнинг ҳаёт учун хавфли бўлган дисфункцияси, тананинг инфекцияга реакциясини тартибга солишнинг бузилиши натижасида ҳар йили 30 миллион одамда ривожланиб, 6 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлишини айтди.

"Биз сепсис билан касалланиш сонини камайтириш бўйича глобал тенденцияни қайд этдик. Аммо энг муҳими, сепсисдан ўлганлар сони, ўлим ва ўлимнинг ёш бўйича тақсимланишида минтақалар ўртасида жиддий тафовут сақланиб қолмоқда", деб таъкидлади тадқиқот муаллифлари.

Шунингдек қўшимча қилинишича, жойга боғлиқ бу фарқлар олимларни қаттик ташвишлантирмоқда. Глобал соғлиқни сақлаш тадқиқотлар ва сиёсий ҳамжамиятнинг диққатини тортмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

касаллик Саратон

Баҳолаганлар

1114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг