ОКФ кубоги: ярим финалга чиққан “Насаф” қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

Спорт 7421
image

Кеча, 22 сентябрь куни ОФК кубоги чорак финали доирасида Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг минтақалараро финалига йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.

ОФК кубоги регламентига биноан, Қарши жамоаси ҳозирги босқичгача етиб келиб 100 минг АҚШ доллари ишлаб олишга муваффақ бўлди.

“Насаф” ОФК кубогининг минтақалараро финалида Гонконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши тўп суради. Бир ўйиндан иборат баҳс жорий йилнинг 20 октябрь куни Қаршида ўтказилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ушбу рақибни мағлуб этишса, финалчи сифатида 750 минг АҚШ доллари мукофот пулига эга чиқади.

Финалнинг иккинчи йўлланмаси учун кураш Баҳрайннинг “Ал Муҳаррақ” ва Кувайтнинг “Кувайт СК” жамоалари ўртасида кечади. “Насаф” Гонконг клубидан устун келса, ҳал қилувчи учрашувни 5 ноябрь куни ушбу жуфтлик ғолибига қарши ўтказади. Ғолиб жамоа – 1,5 миллион АҚШ доллари мукофот пулига эга чиқади.

Маълумот учун, айни дамда “аждарлар” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 6 гол билан турнир тўпурари бўлиб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 455
Рейтинг: 3
t
×