Оқ уй: Байден Россия томони билан зиддиятларни муҳокама қилишга тайёр 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россия томони билан мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, давлат раҳбари Россия ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршилик масалаларига ҳам тўхталади. 

Псакининг сўзларига кўра, сиёсатчи ўз позициясидан четга чиқмаган, буни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбати ҳам тасдиқлайди. 

Вакилнинг аниқлик киритишига қараганда, Байден хакерлик ҳужумлари, сайловларга аралашиш ва "Афғонистондаги Америка ҳарбийларига қилинган ҳужум учун тўловлар" дан хавотирда. 

"У ҳатто зиддиятларни ҳам тўғридан-тўғри Путин билан муҳокама қилишга тайёр", деган Псаки.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг