Оқ уй аппарати раҳбарида коронавирус аниқланди
Олам
−
07 Ноябрь 2020
2207АҚШнинг Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари Марк Медоузнинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа кўрсатди. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар берган.
Агентликнинг таъкидлашича, Медоуз 3 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирган.
Оқ уй ходимида айнан қайси куни коронавирус аниқлангани тўғрисида маълумотлар йўқ.
Бундан ташқари, Медоузнинг саломатлиги ҳозирда қандайлиги, унда касалликнинг қандай белгилари борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.
Маълумот учун, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 9 миллиондан ошиб кетган. 236 мингдан кўп бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023