Оқ ҳалат кийган барча шифокорлар коронавирусни даволашга шай туриши керак – Ҳамробоева

Жамият

image

Республика махсус комиссияси аъзоси, Тиббиёт фанлари доктори Феруза Ҳамробоева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда барча йўналишдаги шифокорлар коронавирус касаллигидан даволаш учун ўқитилишини маълум қилди.

“Республикада карантин эълон қилинган 16 март кунидан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институти томонидан республика бўйлаб бир қанча мутахассислар 18 соатлик COVID-19 инфекциясини даволаш, ташхислаш ва профилактикаси ўқув-дастури бўйича ўқитилган.

Шунинг ҳисобига биз бугунги кунга етиб келдик, мутахассислар етарли бўлди. Лекин вазият бундан-да мураккаблашса, мутахассис етказолмай қоламиз. Бунинг олдини олиш учун эса бугун вазирликда бўлиб ўтган йиғилишда масъулларга шундай кўрсатма берилдики: “республикадаги оқ ҳалат кийган барча шифокорлар (ихтисослашувидан қатъи назар) COVID-19 инфекциясини даволашга шай туриши керак. 

Бунинг учун республика бўйича қанча шифокор бўлса, уларга эртадан бошлаб ўқитиш, малака ошириш курслари бошланади. Бу орқали шифокорлар захирасини тайёрлаймиз”, деди Ҳамробоева.

Шунингдек, Ҳамробоева уйда даволанаётган беморлар ёки касаллик юқиб қолишидан хавотирланаётган фуқаролар томонидан call-марказларига қўнғироқ қилиб, туша олмаётганига изоҳ бериб ўтди. 

“1003 рақамини ҳамма билади. Рақамлар ўсганига ҳавотир ошиб, ҳамма савол бериб, жавоб олигиси келяпти. Шунинг учун бу тармоқларга жуда катта босим бўляпти. Ҳозир линиялар кўпайтириляпти. Лекин бу техника бир ишлайди, бир ишламайди. 

Маълум қилинишича, ушбу муаммо ижобий ҳал қилинади. Call-марказда оператор-мутахассислар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилган. 

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирусга тест топшириш бўйича янги тизим ишлаб чиқишга кўрсатмаган бергани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг