Оиладаги ёлғиз ўғилларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди

Жамият

image

Оиладаги ёлғиз ўғилларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Шермуҳаммад Саидаҳматов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Олдин бошқа вилоят ҳарбий хизматчиси ўзининг вилоятида хизмат қилиши мумкин эмас эди. Президентнинг тегишли Қарорига кўра, Низомга ҳудудий тамойил деган тушунча киритилди. Баъзи бир лавозим ва мутахассисликларга ўз ҳудудида хизмат қилиш имкони яратилди”, дейди у.

Саидаҳматовга кўра, аввал оилада ёлғиз фарзанд бўлса, туғилиб ўсган жойида хизмат қилиши мумкин эди. Ҳозир нафақат ёлғиз фарзанд, балки оилада ёлғиз ўғил бўлса ҳам, туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг