Оила бошлиғи ис газидан заҳарланиб вафот этди
Жамият
−
16 Ноябрь 2019
4082Жиззахда ис газидан заҳарланган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Воқеа кеча, 15 ноябрь куни Дўстлик тумани, Ғ.Ғуломов маҳалласидаги хонадонлардан бирида содир бўлган
Оила бошлиғи Р.Р., турмуш ўртоғи У.Р. ҳамда фарзанди Ш.Р. лар яшаш хонадони ошхонасида ўрнатилган газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланган.
Оқибатда Р.Р. воқеа жойида вафот этган, У.Р. ҳамда Ш.Р. лар шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023