Оғир йўқотишга учраган Дания дебютант Финляндияга мағлуб бўлди

Спорт 10291
image

Европа Чемпионати “Б” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Дания – Финляндия учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашув номинал меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 42-дақиқасида Дания етакчиси Кристиан Эриксен тўсатдан ҳушидан кетиб, майдонда йиқилиб тушгандан сўнг, ўйин шу жойида тўхтатилган эди. Бироқ 1 соатдан сўнг футболчи шифохонада ўзига келгач, UEFA терма жамоаларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда ўйинни қолган жойидан давом эттиришга рухсат берди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга 60-дақиқада Йоель Похянпало муаллифлик қилди, айнан унинг голи Финляндияга 3 очко келтирди.

Шу тариқа, илк турни ғалаба билан бошлаб олган Финляндия  гуруҳ етакчисига айланиб олди. Бельгия – Россия ўйини якунлангач бу ўринлар ўзгариши мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 627
Рейтинг: 2.9
t
×