Одамлар Тошкентдан энг кўп қайси ҳудудларга кўчаётгани маълум бўлди

Жамият

image

2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилган. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 80 кишига (1,6 фоизга) камайган.

Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

•  Тошкент вилояти – 3611 киши;

•  Қашқадарё вилояти – 194 киши;

•  Самарқанд вилояти – 130 киши;

•  Хоразм вилояти – 117 киши;

•  Сурхондарё вилояти – 117 киши;

•  Бухоро вилояти – 112 киши;

•  Навоий вилояти – 88 киши;

•  Қорақалпоғистон Республикаси – 88 киши; 

•  Жиззах вилояти – 82 киши;

•  Фарғона вилояти – 82 киши; 

•  Андижон вилояти – 76 киши;

•  Сирдарё вилояти – 70 киши;

•  Наманган вилояти – 46 киши.

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Тошкент шаҳри аҳолиси 2 909,5 минг кишини ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

842

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг