ОЧЛ. Чорак финалда Машарипов жамоаси БАА клубига қарши ўйнайди

Спорт 1566
image

Бугун, 17 сентябрь куни ОФКнинг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Қуръада Ғарб ва Шарқ минтақаси жамоалари алоҳида жуфтликлар ҳосил қилди.

Қуръада Жалолиддин Машарипов тўп сурувчи Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоасига қарши ўйинда ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлди. Бир ўйиндан иборат баҳс Бирлашган Араб Амирликларида ўтади.

Шунингдек, “Ал-Ҳилол” ҳамда “Персеполис” клуби ўртасидаги учрашув сиёсий сабаблар туфайли нейтрал майдонда ўтказилади.  

Шарқ минтақасида эса Жанубий Кореянинг “Чонбук Моторс” ҳамда “Ульсан Ҳюндай” жамоалари ўзаро тўқнаш келса, бошқа бир корейс клуби “Поҳанг Стилерс” Япониянинг “Нагоя Грампус” клуби меҳмони бўлади.

ОЧЛ. Чорак (1/4) финал. 

16 октябрь

“Ал-Ваҳда” (БАА) – “Ан-Наср” (Саудия Арабистони)
“Персеполис” (Эрон) – “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони)

17 октябрь

“Чонбук Моторс” (Ж.Корея) – “Ульсан Ҳюндай” (Ж.Корея)
“Поҳанг Стилерс” (Ж.Корея) – “Нагоя Грампус” (Япония).

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3
t
×