Оҳангаронда наша плантацияси топилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида яшовчи фуқаро хонадонида 800 тупдан ортиқ гиёҳванд ўсимлиги етиштираётгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Оҳангарон тумани Янгибозор кўчасида яшовчи 38 ёшли Б.Ж.нинг хонадони холислар иштирокида текширилганда, томорқанинг 200 м2 очиқ майдонида гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар зич ҳолатда экилгани, томорқада жойлашган маккажўхори экинлари орасида эса 59 туп гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш экин ва елим идишда 8 туп гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик етиштирилаётгани аниқланган. Бундан ташқари, ҳовлида хам 1 туп қуруқ ҳолдаги гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик сақланаётгани аниқланган бўлиб мазкур ўсимликлар ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, тадбир давомида Б.Ж.нинг хонадонидан олинган жами 803 туп ва 171 грамм миқдордаги ҳўл ҳолдаги ўсимлик туплари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддалари “каннабис” гиёҳвандлик воситаси турига кириши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг