Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: КамАЗ ва Lacetti тўлиқ ёниб кетди (видео)

Жамият

image

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида КамАЗ, Lacetti ва MAN автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 10 май куни соат 21:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Убайда” МФЙ худудидан ўтган Р-4 ва  А-373 автомобиль йўли кесишган чорраҳасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи О.Т. бошқарувидаги МАN русумли ҳамда 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Ю. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль ва 1999 йилда туғилган М.Т. бошқарувида бўлган КамАЗ русумли юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. 

Тўқнашув оқибатида ёнғин юзага келиб, ҳайдовчилар Х.Ю ҳамда М.Т. тан жарохатлари олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса жойига Оҳангарон туман ФВБнинг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳи 21:56 да етиб борган. Ёнғин 21:58 да қуршаб олиниб,  22:08 да тўлиқ бартараф этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг