Оҳангаронда аёл ўзини прокуратура олдида ўлдирмоқчи бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида аёл киши прокуратура биноси олдида ўзини ёқиб ёки осиб, жонига қасд қилмоқчи бўлди.

Тошкент вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, С.М.нинг укаси Б.М. 2017 йил март ойида фуқаро В.М.ни яшаш учун бошпанаси йўқлигидан фойдаланиб, уни хонадонига олиб келган. Унга бошпана берганлиги учун ўзига қарам қилиб, текинга ёлланма ишчи сифатида ишлатиб келган ва унинг шахсига оид барча ҳужжатларини олиб қўйиб, хизмат ҳақи бермаган. 

15.09.2020 йилдаги фуқаролар Х.Н. ва В.М.ларнинг аризаси юзасидан 23.09.2020 йилда Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни туман прокурорининг тинтув ўтказиш ҳақидаги санкцияси билан видео тавсирга олинган ҳолда, Б.М.нинг яшаш хонадонидан В.М.нинг фуқаролик паспорти, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, нотариал тартибда расмийлаштирилган ишончнома, иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар ва «кўкнори» ўсимлигига ўхшаш ўсимлик бошоқлари топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Шунингдек, С.М.нинг укаси Б.М. фуқаро В.М.нинг ишончига кириб, уни алдаб,  номига пенсия учун АТ “Халқ банки” Ангрен филиалидан пластик карточкаси расмийлаштириб, ушбу ҳолатларни В.М.дан яшириб келган. Шунингдек, 01.09.2018 йилдан 21.09.2020 йилга қадар фуқаро В.М. номига ҳисобланган жами 10 миллион 987 минг 167 сўм миқдоридаги пенсия пулларни пластик карта орқали олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Б.М.га нисбатан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “в,г,и”бандлари, 168-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 105-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилинган ва шу куни “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.

Лекин фуқаро С.М. ижтимоий тармоқларда ва Оҳангарон туман прокурори номига ёзган мурожаатларида укаси Б.М. Оҳангарон туман прокурори ўринбосари ва терговчиси билан уришиб қолганлиги сабабли, укасига нисбатан ноқонуний равишда қўзғатилган жиноят иши бўйича қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганлигини маълум қилганлигини, шунингдек, Б.М.нинг онаси Б.М.(аёл) 7 октябрь куни туман прокуратурасига келиб, туман прокуратураси ходимларини ҳақоратлаб, ўғли Б.М.га нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни озодликка чиқаришни, акс ҳолда туман прокуратураси темир панжарасига рўмоли ёрдамида ўзини осишини ёки  ёқиб юборишни таъкидлаб, провакацион ҳаракатларни амалга оширган.

Б.М. доимий равишда терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига белгиланган тартибда чақиртирилганда ўзини агрессив тутиб, прокуратура ходимларини ҳақоратлаб, уларга туҳмат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб келган.

Фуқаро Б.М.(аёл) ва ўғли Б.М.нинг юқорида келтирилган ҳақоратли мурожаатлари ва видеолавҳалар мавжуд.

Тошкент вилоят ИИББ томонидан берилган маълумотномага кўра, Б.М. (аёл) ва С.М. муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ҳамда 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилганлиги кўрсатилган.

Б.М. (аёл) ва С.М.нинг туман прокурори ўринбосарига туҳмат қилиб, ҳақоратлагани юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Б.М. (аёл) ва С.М.нинг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли, уларга нисбатан 5 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига кўра, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, Б.М. (аёл) ҳамда С.М.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси ҳамда 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг