НУЖ ҳақида АҚШ разведкаси ҳисоботи: 143 та сирли ҳолат аниқланган

Олам

image

АҚШ разведкасига 2004 йил ноябридан 2021 йил мартигача номаълум учар жисмлар (НУЖ) ҳақида 144 дан ортиқ хабар келиб тушди. Шунинг 143 та ҳолатида кузатилган ҳодисаларни аниқлашнинг ёки тушунтиришнинг имкони бўлмади. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведка бошқармасининг директори ҳисоботида хабар берилган.

Маълум қилинишича, АҚШ разведка идоралари мамлакат Конгрессининг талабига биноан ушбу маълумотларни тайёрлаган. Бу орқали қонун чиқарувчилар разведкачилар номаълум ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни конгрессменлардан яширишга уринмаётганини аниқлашга қарор қилган. 

Хабарга кўра, ҳужжатда 144 та номаълум учар жисмлар қайд этилгани таҳлил қилинган. Ўша объектлардан фақат биттаси аниқланган — бу, катта эҳтимол билан ҳаво шари бўлиб чиққан. АҚШ разведкаси қолган 143 та номаълум учар жисмнинг аслида нима эканини аниқлай олмаган.

Қайд этилишича, юқоридаги 143 та аниқланмаган ҳолат бўйича ҳисоботда бир нечта тушунтиришлар берилган: табиий атмосфера ҳодисалари, қушлар, ҳаво шарлари ва учувчисиз самолётлар бўлиши мумкин. Номаълум ҳодисаларнинг яна бир қисми Хитой ёки Россия томонидан ишлаб чиқилган юқори технологиялар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Ҳисоботда оммавий маданиятда машҳур бўлган назариялар ғайритабиий цивилизациялар билан алоқалар тўғрисида ҳеч нарса қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

964

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг