Нурсултон Рўзибоев эртага Миланда жанг ўтказади

Спорт 5651
image

Ўзбекистон ММА оламининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири,  спортчи Нурсултон Рўзибоев эртага, 1 август куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. 

Хабарингиз бор, у Баҳрайннинг “Breve CF” промоушени билан шартнома имзолаган ва унда муваффақиятли юришини бошлаган эди. Яъни, Манамада бўлиб ўтган “Breve CF 47” турнирида франциялик Иброҳим Манени “Slam” услубида нокаутга учратганди.

Ўзбекистонлик спортчи навбатдаги жангини 1 август куни айнан ушбу промоушеннинг Италиянинг Милан шаҳрида ташкил қилинадиган кечасида ўтказади. Нурсултонга эртанги жангда россиялик Абдул Абдурагимов рақиблик қилади.

Маълумот учун, Рўзибоев фаолияти давомида умумий 30 та ғалаба, 8 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 400
Рейтинг: 3
t
×