Нурхон Нафасов ва унинг ҳамтовоқлари устидан суд иши бошланди

Спорт

image

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Каратэ Миллий федерацияси собиқ президенти Нурхон Нафасов устидан суд жараёни бошланди. 

2018 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Каратэ Миллий федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судланувчилар:

•    Нурхон Нафасов (1965 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси президенти);

•    Ж.Юсупов (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси бош бухгалтери лавозимида ишлаган);

•    Б.Аралов (1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз); 

•    О.Қосимов (1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси бош котиби лавозимида ишлайди)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11 (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати вакили Азиз Обидовнинг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, кейинги суд мажлиси 8 август куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурхон Нафасов

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг