Нурафшон шаҳрида Кардиология маркази ташкил қилинади

Жамият

image

Келгуси йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади. Бу ҳақда бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Давлат раҳбари кардиология хизмати қулайлиги ва қамровини ошириш бўйича қатор янгиланишларни эълон қилди.

“Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади.

Мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 миллиард сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасида амалга ошириладиган барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Президентнинг таъкидлашича, ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади.

Шунингдек, келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади. Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади.

“Бундан буён беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби) уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади”, дейилади хабарда.

Азизбек Наҳанов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг