Носоз йўл сабаб икки Nexia тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда иккита Nexia русумли автомобиль тўқнашди. Оқибатда 26 ёшли эркак воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди. 

Қайд этилишича, Йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 8 апрель куни соат 15:50 ларда Бойсун тумани Тўда маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-105 автомобиль йўлининг 17-километрида содир бўлган. 

24 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia Бойсун-Термиз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтда эҳтиётсизлиги ва тезликни ошириши оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарасидан ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган. 

ЙТҲ оқибатида Nexia ичида бўлган икки йўловчидан бири 26 ёшли Н.Й. ҳодиса жойида вафот этган. 18 ёшли аёл эса оғир тан жароҳати билан тез тиббий ёрдам бўлимига олиб кетилган.

ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан авария содир бўлган жой ўрганилганида йўлга ажратувчи чизиқлар чизилмагани, ямаш ишлари олиб борилгани аниқланган. Бу бўйича мутасадди ташкилотлар ходимларига тегишли кўрсатмалар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг