“Норвич”га гол урган Маҳрез янги рекорд ўрнатди

Спорт 1213
image

Кеча, 21 август куни Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Норвич” баҳсида ҳужумкор ярим ҳимоячи Рияд Махрез ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, жазоирлик футболчи 2014-15 йилги мавсумдан бошлаб, яъни кетма-кет саккиз йилдан буён Англия Премьер-лигасида гол уриб келмоқда. Ушбу натижаси билан у жазоирлик футболчилар ичида АПЛда тарихда кетма-кет 8 йил гол уришга эришган илк футболчига айланди.

Махрез шу пайтгача АПЛда жами 67 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган. У 2018 йилда “Лестер” сафидаги чемпионликдан сўнг, 50 миллион евро эвазига “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3.2
t
×