Нима учун сиз Tashkent City сайилгоҳига ташриф буюришингиз керак?

Бизнес

image

Байрамолди тадбирлар айни қизғин паллада: безатилган арча, ҳаво шарини учириш, 35 метрлик ҳот-дог, 50 метрлик лаваш ва улкан гамбургер – минглаб меҳмонлар йилнинг асосий байрамини кутган ҳолда, кенг миқёсли тадбирга гувоҳ бўлишади ва ўзлари билан яхши кайфият тўлқинларини олиб кетишади.

Бироқ энг қизиқарли, энг ёрқин воқеалар ҳали олдинда: шоколад фестивалида 250 кг вазнли плитка, Apexpizza 50 метрлик питсса тайёрлайди, шунингдек, юзлаб энг қувноқ аниматорлар карнавали ва 1000 та қорбоболар паради. Қайси янги йил совғаларсиз ўтади? 21, 22 ва 23 декабрь кунлари сайилгоҳнинг катта саҳнасида энг фаол меҳмонларга ўнлаб совғалар топширилади. Ҳар куни сайилгоҳда ташриф буюрувчиларни ўнлаб ранг-баранг ва қизиқарли аниматорлар, кенг кўламли декорациялар ва фото зоналар кутади.

Лекин, бу ҳали ҳаммаси эмас, 31 декабрь куни, янги йил арафасида, ташриф буюрувчилар орасида ёрқин таассуротларга ҳавасманд бўлганларни бефарқ қолдирмайдиган алоҳида “сюрприз” кутмоқда.

Шунингдек, музейга одатдаги 30 000 сўм ўрнига махсус нархда – 20 000 сўмга ташриф буюриб, сиз нафақат машҳурлар музейига кирасиз, балки Hyundai Creta ёки Hyundai Accent автомобилларининг эгаси бўлишингиз мумкин бўлган акция иштирокчисига айланасиз. Акция аллақачон бошланган ва 10 январга қадар давом этади.

Янги йилни сайилгоҳдаги ресторанлар ҳам кутиб олишни унутмадилар, шунинг учун 20 декабрь куни Dayako Restobar болалар учун космик саёҳат, хоровод ва совғали викторина каби тадбирларни ўтказади. Ramiz кафеси ҳам янги йил услубида безаниб, меҳмонларни ўзгача, турк кайфияти билан кутиб олади ва ҳар ҳафта 3 000 000 сўмлик ваучер ўйнайди.

2020 йилнинг 17 декабридан бошлаб сайилгоҳга байрам дастурига кириш фақат чиптахона орқали амалга оширилади, бу ерда чипталарни сотиб олиш орқали сиз энг қувноқ ҳис-туйғулар ва позитив кайфиятга эга бўласиз.

Байрам чипталари нархи:

Катталар учун 12 ёшдан – 10 000 сўм
Болалар учун 5 ёшдан 12 ёшгача – 5000 сўм
5 ёшгача бўлган болалар учун бепул

Телефон: (+998) 71-203-77-99.

Facebook Instagram YouTube


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг