Нима қилишимиз керак? – Мирзиёев коронавирус ҳақида гапирди (видео)

Жамият

Кеча, 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатда жамоат саломатлигини таъминлаш тизими самарадорлигини ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу йиғилишда Президент илк бор бутун дунёга тарқалиб, катта хавф туғдираётган коронавирус ҳақида сўз очди. 

“Коронавирус тўғрисида халқимиз билиши керак. Бутун дунёда, 100 дан ортиқ давлатда аломатлари аниқланди. Мана, Европада жуда кучайиб кетяпти. Шунинг учун, коронавирусга қарши эътиборни икки карра қаратмасак, огоҳ бўлмасак, бу хавф-хатар иқтисодиётни ҳам, сиёсатни ҳам қандайдир жой-жойига қўядиган вақт-соат келди. Нима қилишимиз керак? Одамларимизга огоҳлик нуқтаи назаридан қўшимча нима тадбирлар қилишимиз керак? Қанча маблағ керак?”, дея соҳа масъулларига юзланди Президент. 

Айни вақтда қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар аниқланмаганини таъкидламоқда. Агар Ўзбекистонда ушбу вирус аниқлангудек бўлса, шифохоналар ва тиббий воситалар захираси олдиндан яратиб қўйилган. 

12 март ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган беморлар дунё бўйлаб 126 300 кишини ташкил этмоқда. Ушбу вирусдан вафот этганлар эса 4633 нафарга етди. 68 285 киши эса хасталикдан фориғ бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев коронавирус

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг