Энди Ўзбекистонда ҳар ўқув йили бошида ОТМлар рейтинги эълон қилинади

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жорий йилнинг 7 июнь куни “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Низомга мувофиқ, олий таълим муассасалари рейтинги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади.

Рейтингни аниқлаш учун маълумотлар 1 февралгача вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинади.

Инспекция ҳар йили май-июнь ойларида қуйидагиларни ўтказади:

•    профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тил ва ахборот-коммуникация технологияларига оид билимларини аниқлаш учун тест;
•    талабаларнинг мутахассислик фанларига оид билимини аниқлаш учун назорат ишлари ва таълим сифатини ўрганиш бўйича сўровнома.

Рейтинг натижалари ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечикмай Инспекциянинг сайтида эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг