Ниқобсиз кондуктор ҳамда йўловчи ўртасида тортишув юз берди

Жамият

image

Жорий йил 3 август куни Тошкент шаҳрида автобус чиптачиси ва йўловчи ўртасида жанжал юзага келди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “4-Aвтобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 57-сонли автобус йўналиши кондуктори Л.Т. йўл ҳақини кам тўлаган йўловчидан тўловни тўлиқ тўлашини талаб қилган. Оқибатда йўловчи уни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган.

Берилган маълумотларга кўра, ходим хизмат вақтида тиббий ниқобсиз ишлагани ҳамда муомала маданиятига риоя қилмаганли учун Меҳнат кодексининг 181-моддасига (Интизомий жазолар) асосан ўртача ойлик маоши ҳисобидан 10 фоиз миқдорда жаримага тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг