Неймарнинг трансферидан тушган 222 миллион ақлсизларча сарфланган — Жоан Лапорта

Спорт 4592
image

Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг янги раҳбари Жоан Лапортага хат йўллаб, унинг ишидаги 10 та камчиликни таъкидлаб ўтди. Бунга жавобан Лапорта Бартомеунинг қилган хатоларини таъкидлаб, фаолиятини танқид қилди.

“Еттинчи бандда рақобатбардош жамоани тузиш мақсадида ўйинчиларнинг маоши оширилгани ёзилган. Хўп, демак сиз маошларни оширгансиз, лекин охирини ўйламагансиз. Ҳақиқат шуки, клубнинг спорт сиёсати ҳалокатли аҳволда бўлган. Неймарнинг трансферидан тушган 222 миллион евро ақлсизларча ва ёруғлик тезлигида сарф қилиб юборилган. Бу ҳақида умуман айтмайсиз. 

Айнан мана шу ўйланмаган сиёсатингиз маошлар ва амортизацияга таъсир қилган. Ҳозир эса бундай аҳволга тушиб ўтирибмиз. Ҳамма гап спорт сиёсатида. Жамоанинг ривожланиш моделини ўзгартириб, академия тарбияланувчиларига ишониш керак эди. Сиз жуда кўп бора адашгансиз, буни эса ҳеч ҳам тан олмайсиз”, дейди Лапорта.

Маълумот учун, Неймарни сотишдан тушган 222 миллион евро пул “Ливерпуль” плеймейкери Филиппе Коутиньо ҳамда “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн трансферига сарфланган, бу харидлар эса ўзини оқламаган. Айни дамда клуб уларни сота олмаяпти.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 203
Рейтинг: 2.9
t
×