Немис нашри Россиянинг Украинага “ҳужум режаси”ни эълон қилди

Олам

image

Германиянинг “Bild” нашри кеча, 4 декабрь куни Россия Украинага ҳужум қилиш учун сценарийлар тайёрлаб қўйгани ҳақида маълумотларни тарқатди.

Нашрга кўра, биринчи сценарийга кўра, Россия бир вақтда бир нечта фронтдан Украинага ҳужум бошлайди. Иккинчи сценарий босқичма-босқич ҳужумни ўз ичига олган. “Bild” бу ҳужум 2022 йил бошида амалга оширилишига ишонч билдирган.

Нашрнинг НАТОдаги манбаларига таяниб, ёзишича, биринчи сценарий бир вақтнинг ўзида Шимолий Қримдан ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск Халқ Республикалари (ДХР ва ЛПР) орқали ҳужумни ўз ичига олади.

Иккинчи сценарий уч босқични ўз ичига олади. Биринчиси, “Қримга таъминотни кафолатлаш, шунингдек, Украинани денгиздан узиб қўйиш учун” Украина жанубига ҳужум. Бунинг учун Россия “танклар ва қўшинларни Қримдан Одесса вилоятига ўтказишни” режалаштиргани айтилган. Иккинчиси, авиация ва баллистик ракеталар билан “Украинанинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш” учун шимоли-шарқга ҳужум. Учинчиси, шимолдан Киевга қарши ҳужум (“агар вазият талаб қилса, уруш бошида содир бўлиши мумкин”).

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Bild муаллифлари Москванинг Украинага ҳужуми ҳақидаги НАТО маълумоти сифатида фашистик Германия ва Украинани декоммуницазия қилиш давидаги хариталардан фойдаланганини айтиб, нашр иддаоларига жавоб қайтарди.

Аввалроқ АҚШнинг  "The Washington Post” ва “The Associated Press” нашри Америка разведкаси 2022 йилда Россия Украинага ҳужумга ўтишни режалаштирганини аниқлагани ҳақида хабар тарқатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

832

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг