Навоийда мудҳиш ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Кеча, 28 январь соат тунги 22:30 ларда Навоий вилояти, Нурота туманидаги Пойга қишлоғида йўл транспорт ҳодисаси рўй бериши натижасида уч киши ҳалок бўлди.

ССВ маълумотига кўра, Cobalt русумли автомобилнинг йўлдан чиқиб кетиши оқибатида машинада бўлган 4 нафар фуқаро жабрларган. 

Уч киши воқеа жойида вафот этган. 

1995 йилда туғилган Ф.М. Нурота туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига келтирилган. Унга бош мия чайқалиши, ўнг болдир ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши, кўз атрофи ва  кўзости гематомаси, юз қўллар ва танадаги кўплаб шилинган жароҳати ташхиси қўйилган. 

Беморнинг аҳволи оғир, тегишли тиббий стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Фарғона вилоятида пиёда аёл йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг