Навоийда ўқитувчи ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Навоий вилояти Қизилтепа туманида Lada Niva ҳайдовчиси йўл четидан кетаётган ўқитувчини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетиши натижасида у вафот этди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 16:30 ларда Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтган Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлида 1978 йилда туғилган фуқаро Lada Niva русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, йўлнинг ўнг четида юриб кетаётган фуқарони уриб юборган. Натижада 1972 йилда туғилган мактаб ўқитувчиси олган оғир тан жароҳати натижасида вафот этган.

Маълум бўлишича, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳайдовчи жабрланувчига тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган ва жиноятини беркитиш учун машинасини яқин атрофдаги қамишзорга яшириб қўйган.

Мутасадди органлар томонидан воқеа содир бўлган ҳудуд ўрганилганда, йўл белгилари билан боғлиқ муаммолар аниқланмаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг